WWW.NAZM.UZ Мухаббат Пардаева

BOSH MENYU
MENYU
MENING FAYLARIM [4]
MP3 [0]
KLIP [0]
CHAT
50
SAYTGA KIRISH
Shohjaxon
Ali
VALYUTA

1euro=2863 SOM

1$=1801 SOM

Главная » Файлы » MENING FAYLARIM

Шеърлар
10.12.2011, 20:05

Кетинг!

 

Кетасизми, майли бизни ташлаб кетинг,

Нега юрай юрагимни ғашлаб, кетинг.

Умидда бу - соғинса гар юрагингиз,

Асло қайтманг,  дилингизни хушлаб кетинг.

 

Чўкди қаддим, ололмасман ердан узиб,

Мен ғарибдан қолибсизда шунча безиб.

Қайтманг яна юрагимни эзиб-эзиб,

Карвонсарой эмас кўнглим, етар, кетинг.

 

Кетсангиз не, бошқасини топарман-да,

Сиз севмабсиз, ўзгасига ёқарман-да.

Ёқмасамчи?, қуёшдайин ботарман-да,

Қарамасдан ортингизга тезроқ кетинг.

 

Севмоқ недур.., севгини мен билмам асло,

Нега бўлсин юраккинам  сизга шайдо?

Кетақолинг бўлмасидан ғурур адо,

Муҳаббат тиз чўкмасидан кетинг, кетинг.

Категория: MENING FAYLARIM | Добавил: Muhabbat
Просмотров: 1042 | Загрузок: 0 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 1
1  
«Сени соғиндим»

Гарчи мендан олисдасиз,

ҳўп йироқ,

Бир сўзла ёқдингиз

дилимга чироқ.

Ростми шу сўзингиз?

кўнглимда сўроқ;

"Сени соғиндим”



Ситамлардан сўлиб

сарғайганда юз,

Сизни кутавериб,

чарчаганда кўз,

Дардга даьво бўлди

тотлигина сўз;

"Сени соғиндим”.



Баҳорга айланди

қалбимдаги куз,

Тафтидан эриди

юракдаги муз.

Сеҳрли эдими?

Биргина шу сўз;

"Сени соғиндим”.



Қувончларим сиғмай,

қайноқ юракка,

Қаранг учаяпман

кўкка, фалакка

Жавоб бўлди наҳот

бизнинг тилакка -

"Сени соғиндим”.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
ASSALOMU ALEYKUM
Mehmon
18:36
Gruppa: MEHMON

SOAT
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile
Alisher
Block content
SAVOL
SIZGA SAYT YOQDIMI?
Всего ответов: 29
STATISTIKA

HAMMA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0

Copyright MyCorp © 2018
Конструктор сайтов - uCoz