Бахтли
бўлолдим
Оллоҳга шукурлар айтаман бугун.
Олий неъмат бериб, айлади мамънун.
Ишқ берди, севгида бўлдим
мен мажнун,
Бир ёндим, бир ёндим оташингизда.
Айламоқ бўлиб балки имтихон,
Такдирим йўллади мен учун ҳижрон.
Айрилиқ айлади дилимни вайрон,
Ёмон куйдим жоним фироқингизда.
Туйғулар урганда дилимда исён,
Йўлдан урмасин деб иблис-у шайтон.
Оллоҳим берибди: сабир-у, иймон,
Ўртандим бир сизнинг ҳаёлингизда.
Бугун ширин орзу ҳаёлман жоним,
Сизга садоқатли аёлман жоним,
Дунёда энг бахтли бўлолдим жоним,
Меҳрингизни кўриб нигоҳингизда.
|