WWW.NAZM.UZ Мухаббат Пардаева

BOSH MENYU
MENYU
MUHABBAT IJODIDAN [3]
MENSIZ BAXTLIMISIZ YOLG'IZIM [2]
KUNGLIM YOXUD ISHQ ERTAGI [2]
DIL ISTIROBI [2]
SHOU-BIZNES [1]
DUNYO YANGILIKLARI [0]
HIKOYALAR [1]
SEVGI [1]
CHAT
50
SAYTGA KIRISH
Shohjaxon
Ali
VALYUTA

1euro=2863 SOM

1$=1801 SOM

Главная » 2012 » Март » 31 » Аҳилликда гап кўп
10:09
Аҳилликда гап кўп
 

  Ёшлари юздан ошган бўлса ҳамки, ҳасса нималигини билмайдиган отахон билан суҳбатлашиб қолдик. Узоқ яшашларининг боиси билан қизиқдик. Отахон мамнун жилмайиб, кампирларига ишора қилдилар:
— Боиси шу холангиз-да. Бир умр парвариш қилди, фарзандларимга яхши тарбия бериб раҳматлар олиб берди, очиқ юз билан кузатиб-кутиб олди. Эркак кишига яна нима керак?..

Момога қараймиз. У кишининг қулоқлари оғирлашиб қолган, нима гаплигидан бехабарлар. Сўраймиз:
— Момо, насиб бўлса, яқинда сиз ҳам юз ёшга кираркансиз, кўп яшашнинг сири нимада?

Момонинг нурли юзларига табассум ёйилди:

— Гап чолим-да, болаларим. У киши ҳамиша кўнглимга қарадилар, авайладилар, менга суянчиқ, фарзандларимга яхши ота бўлдилар. Аёл кишига бундан ортиқ нима керак?..

Уларга чин дилдан ҳавасимиз келди. Отахон йигит ёшида армия хизматини ўтаб бўлиб, унаштирилган ёрларининг дийдорига етаман деб турганларида уруш бошланиб, тўппа-тўғри жанггоҳга кетган эканлар. Беш йил қон кечиб, елкада осколка парчаси билан қайтибдилар. Онахон навниҳол ёшларида етти йил ёрларининг йўлига кўз тикибдилар. Бу орада очарчилик, йўқчилик дардлари… Лекин бугун улардан бахтиёр одам йўқ. Бир-бирларига суяниб, бир-бирларини асраб-авайлаб, бир асрни яшашга куч топганлар. Бу бахтнинг сабаби аҳилликда эмасмикин?


Гулчеҳа АСРОНОВА


 
Категория: HIKOYALAR | Просмотров: 381 | Добавил: SADOQAT | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
1  
Ўқинг ва баҳоланг

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
ASSALOMU ALEYKUM
Mehmon
14:06
Gruppa: MEHMON

SOAT
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile
Alisher
Block content
SAVOL
SIZGA SAYT YOQDIMI?
Всего ответов: 29
STATISTIKA

HAMMA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0

Copyright MyCorp © 2018
Конструктор сайтов - uCoz