WWW.NAZM.UZ Мухаббат Пардаева

BOSH MENYU
MENYU
MUHABBAT IJODIDAN [3]
MENSIZ BAXTLIMISIZ YOLG'IZIM [2]
KUNGLIM YOXUD ISHQ ERTAGI [2]
DIL ISTIROBI [2]
SHOU-BIZNES [1]
DUNYO YANGILIKLARI [0]
HIKOYALAR [1]
SEVGI [1]
CHAT
50
SAYTGA KIRISH
Shohjaxon
Ali
VALYUTA

1euro=2863 SOM

1$=1801 SOM

Главная » 2012 » Март » 30 » Ишқ эртаги
13:38
Ишқ эртаги

Ишқ эртаги

 

Бир пайтлар мажнунтол,

Боши баланд бўлганкан.

Ишқ савдоси айлаб дол,

У эгилиб қолганкан.

 

Йигит-қиз ўғирлатиб,

Севги сабаб оромин.

Мажнунтолнинг тагида

Ўтказаркан оқшомин.

 

Уларнинг севгисига,

Мажнунтол гувоҳ эди.

Асраб ёмон кўзлардан

Уларга паноҳ эди.

 

Не бўптию, бир куни,

Қиз жуда кеч қолибди.

Йигитнинг юрагига,

Шайтон ғулу солибди.

 

Дебди: кеч қолмас эди,

Чунки сени севмайди.

Бу ахир нечанчиси?

Кутсанг ғурур қолмайди.

 

Қиз келганда, йигитчи,

Аллақачон кетибди.

Шу сабаб қиз юраги,

Аразлаб  дарз кетибди.

 

"Телефон қилма”,- дер қизга

Шайтон ўртада ғараз.

Йигитча ҳам жим эди,

Чуқурлашибди араз.

 

Ўч олмоқ мақсадида,

Тутди қиз ўзга қўлин.

Йигит ҳам чидолмайин,

Топибди бошқа бирин.

 

Ўзгасин севолмасин,

Билар эди йигит ҳам.

Ёлғон  ишқ-муҳаббатдан,

Қизнинг кўзи эди нам.

 

Қизнинг унашганини,

Йигит ногоҳ билибди.

Чидолмайин аламга,

Ўзига тиғ урибди.

 

Билиб йигит аҳволин,

Дарди сиғмай юракка,

Қиз баланд томдан сакраб,

Сингиб кетти фалакка.

 

Оҳ, бу ишқнинг эртаги,

Фожеали битибди.

Асрашганди ғурурни,

Ғурурчи йиқитибди.

 

Йигит ва қиз севгиси,

Аслида тиниқ эди.

Уларнинг муҳаббатин

Фақат бир ғурур еди.

 

Битта чин севги учун,

Қилинг минг ғурур фидо.

Соф севгини йўқотмоқ-

Бу гуноҳдир, бу хато.

 

Бир пайтлар мажнунтол,

Боши баланд бўлганкан.

Ишқ савдоси айлаб дол,

У эгилиб қолганкан.

Категория: KUNGLIM YOXUD ISHQ ERTAGI | Просмотров: 650 | Добавил: Muhabbat | Теги: ISQ ERTAGI | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
ASSALOMU ALEYKUM
Mehmon
10:07
Gruppa: MEHMON

SOAT
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile
Alisher
Block content
SAVOL
SIZGA SAYT YOQDIMI?
Всего ответов: 29
STATISTIKA

HAMMA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0

Copyright MyCorp © 2018
Конструктор сайтов - uCoz