WWW.NAZM.UZ Мухаббат Пардаева

BOSH MENYU
MENYU
MUHABBAT IJODIDAN [3]
MENSIZ BAXTLIMISIZ YOLG'IZIM [2]
KUNGLIM YOXUD ISHQ ERTAGI [2]
DIL ISTIROBI [2]
SHOU-BIZNES [1]
DUNYO YANGILIKLARI [0]
HIKOYALAR [1]
SEVGI [1]
CHAT
50
SAYTGA KIRISH
Shohjaxon
Ali
VALYUTA

1euro=2863 SOM

1$=1801 SOM

Главная » 2012 » Январь » 19 » Армон!
15:51
Армон!

        

АРМОН




Дил тўлғанар, қалб ўртанар,
Қийнар мени  армоним.
Севиб жондан, кечдим сиздан,
Жондан азиз султоним.

Соғинганда излаб келиб,
Шод этдингиз кунглимни.
Вайрон эдим, обод этиб,
Ёритдингиз  дилимни.

Остонангни кўзга суртдим,
Қолганми деб изингиз.
Хотирамда муҳрланди,
Ҳар бир айтган сўзингиз.

Хаёлда мен пешвоз чиқиб,
Осилдим бўйнингизга.
Тўхтамай кўз ёшларим
Тўкилди қўйнингизга.

Мен ҳас бўлдим, тўпроқ бўлдим.
Ўйнадим пойингизда.
Ҳазон бўлдим, япроқ бўлдим,
Ҳам окдим  сойингизда.

Васлингизда маликаман.
Кетсангиз бағрим куйди.
Гўё нур бериб чақмоқ,
Лек осмон бағрин ўйди.

Жоним ҳаёт бошқа екан.
Бошқача ерур ҳаёл.
Андишани ўйлар екан,
Ёш ўтган сари аёл.

Ота – онам қилар номус,
Бошини егиб қўйдим.
Жигарларим бўлар ҳомуш,
Ғурурин тўкиб қўйдим.

Сўз демаслар ўзимга
«Ярим бахт» дея куяр.
Не дей юрак сўзимга?
Қалбим бир сизни суяр.

Мажруҳ дилим ўртайди,
Фарзандингиз ноласи.
Ишқимиздан ёшга тўлмиш,
Икки кўзнинг қароси .

Фарзандингиз- дилбандингиз
Кўзларини ёшламанг.
Майли кетинг мени ташлаб,
Улар кўнглин ғашламанг.

Кулиб юрсин, бахтга тўлсин,
Меҳр ёғсин кўзидан.
Жоним берай, айланайин
«Ота» деган сўзидан.

Кўзингизда нечун нам?
Мен деб ўзни қийнаманг.
Севгингизни туйиб ман,
Бахт нелигин билганман.

Елкангизга бошим қўйиб,
Тоғ нелигин хис қилдим.
Ўртанманг азоб чекманг.
Сиз билан бахтли бўлдим.

Ўзгаларнинг бахтин ўйлаб,
Мен ўзимни овутдим.
Шу сабаб шубҳа солиб,
Сизни ўздан совутдим.

Оғринтириб дилингизни.
Кўзимдан ёш тингани йўқ.
Қарғаманг    ғарибингиз,
Ўзганики бўлганим йўқ.

Ростин айтсам виждон қийнар.
Ёнганларим етар бас!
Ўзгаларни зор қақшатиб,
Келгувчи бахт керакмас!

Ишқда ёндик оловландик,
Севгимиз бир ҳавасмас.
Зайнабларнинг фитналари
Кўз ёшимга арзимас.

Сиз дил ярим, мен дил ярим,
У дил ярим, билгайман.
Кумуш бўлдим, Отабегим
Бахтинг учун ўлгайман.

Жоним менинг, ёрим менинг,
Бўлсин сизга жоним фидо!
Дилим йиғлар, бағрим тиғлар,
Сўнги сўзим: АЛВИДО !!!
Категория: MUHABBAT IJODIDAN | Просмотров: 545 | Добавил: Muhabbat | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
2 ali  
0
tarifga suz ojiz!

1 Muhabbat  
0
ўз фикр, мулохазаларингизни ёзиб қолдиринг

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
ASSALOMU ALEYKUM
Mehmon
18:09
Gruppa: MEHMON

SOAT
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile
Alisher
Block content
SAVOL
SIZGA SAYT YOQDIMI?
Всего ответов: 29
STATISTIKA

HAMMA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0

Copyright MyCorp © 2024
Конструктор сайтов - uCoz