Нетай?
Бир
йигит бор йўлларимда овворадур,
Гўё шамга ўзин
урган парвонадур.
Дилни
ўртаб ишқимизда кўп ёнадур,
Менинг
дилим ўзгани деб ёнса нетай?
Рад
этсам ҳам асло қолмас
изларимдан,
Термулади
меҳр истаб кўзларимдан,
Розилигим
топмай куяр
сўзларимдан
Шундай
ишқда
бизнинг дил ҳам куйса нетай?
Қору-ёмғир, масофани билмайди у,
Ишонаман
ўзгаларни суймайди у,
Зайнабманми,
Кумушманми билмайману?
Бебош
кўнгил
бевафони суйса нетай?
Айтдим
унга ёрим бор деб, қўйди кулиб,
Бекор
кулди… Юрагимни ўйди кулиб.
Ишонмади
доим мени ёлгиз кўриб,
Ёрим
бору, лекин ёлгиз бўлсам нетай?
Олисдадур
ул ёримнинг остонаси.
Келинг
десам жуда кўпдир баҳонаси.
Тўлиб борар Муҳаббатнинг
паймонаси,
Қайсар кўнгил фақат уни севса нетай?
|