WWW.NAZM.UZ Мухаббат Пардаева

BOSH MENYU
MENYU
MUHABBAT IJODIDAN [3]
MENSIZ BAXTLIMISIZ YOLG'IZIM [2]
KUNGLIM YOXUD ISHQ ERTAGI [2]
DIL ISTIROBI [2]
SHOU-BIZNES [1]
DUNYO YANGILIKLARI [0]
HIKOYALAR [1]
SEVGI [1]
CHAT
50
SAYTGA KIRISH
Shohjaxon
Ali
VALYUTA

1euro=2863 SOM

1$=1801 SOM

Главная » 2012 » Апрель » 1 » Тухмат
19:02
Тухмат

ТУХМАТ 


Ўт балосидан, сув балосидан
тўхмат балосидан Оллоҳ
асрасин. (халқ сўзи)


Топилмаса захрин солмоққа нишон,
Чаён ўз бошига ниш урар осон.

Захар солмок унинг ишику аён,
Ниш урмаса чидай олмаскан чаён.

Ажаб, табиб зоти оларкан малҳам,
Илону, чаённинг захаридан ҳам.

Лек дунёда шундай жонзот бор экан,
Озори олдида захар бол экан.

Ул жонзот сиғингани; иблису шайтон,
Озори аталар: ғийбату - бўхтон.

Аларки ўзгалар бахтин кўролмас,
Кўрсаки чанг солмай асло туролмас.

Тушунмас эдим базан кексалар,
Тўхматдан асра деб дуо қилсалар.

Мен ўзимни доно, зукко билибман,
Тўхмат деган сўздан доим кулибман.

Шиорим эдида "Ҳакикат ғолиб”,
Мағрурдим шу сўзни дилимга солиб.

Воҳ, тўхмат балоси бошимга тушди.
Озоридан ёшим ошимга тушди.

Буғзимга тиқилиб келмоқда нолам,
Ёзай десам титрар қўлимда қалам.

Гарчи бўхтонлари юрагимда ўқ,
Аммо тўхматчидан ранжиганим йўқ.

Табиблар чаёндан малҳам олгандек,
Ул сабаб ёр кўнглин бўлдим билгандек.

Оҳ, Муҳаббат яшолмас, яшолмас ўлди,
Бўхтонга бегонамас, ёр таслим бўлди.

Тўхмат ёсуманнинг иши эдику,
Ёрнинг ишонгани дилни едику.

Наҳот кимлигимни у билмас эди,
Билса гумон учун жой бўлмас эди.

Оёғини қучиб кўйгандим-а бош,
Учи бошимдан айлантирди тош.

Жой берган эдим унга жонимдан,
Юрагимни юлиб кетди танимдан.

Энди танамда на юрак, на жон йўқ,
Гумонидан қолган азобли бир чўғ.

Ҳақиқат эгилиб, букилар экан,
Лек синмагай, бўхтон тўкилар экан.

Аммо қолиб ундан дилда асорат ,
Қийнар экан мажруҳ қалбни то абад.

Тўғри буколмади бўхтон шанимни,
Лекин олиб кетди суйган ёримни.

Гарчи келиб энди чўксаларда тиз,
Кетармикан дилдан у қолдирган из?

Ўт балоси келса куйдирар, куяр,
Сув балоси чўктириб, ўлдирар қўяр.

Тўхмат балосидан асрасин экан,
Бир умр этингни нимталаб сўяр.

Категория: DIL ISTIROBI | Просмотров: 1527 | Добавил: SADOQAT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
3 Muhabbat  
0
ҳа, ажойиб

2 Muhabbat  
0
+а, ажойиб

1 ALI  
0
zo'r gap yo'q

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
ASSALOMU ALEYKUM
Mehmon
10:18
Gruppa: MEHMON

SOAT
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile
Alisher
Block content
SAVOL
SIZGA SAYT YOQDIMI?
Всего ответов: 29
STATISTIKA

HAMMA 1
MEHMON 1
FOYDALANUVCHILAR 0

Copyright MyCorp © 2024
Конструктор сайтов - uCoz